Эмомали Раҳмон Тожикистон истеъмол бозоридаги инфляция даражасини МДҲдаги энг яхши кўрсаткичлардан бири деб атади
Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон бугун мамлакат парламентига йўллаган мурожаатида Тожикистон истеъмол бозоридаги инфляция даражасини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)даги энг яхши кўрсаткичлардан бири деб атади.
Миллат пешвосининг таъкидлашича, Тожикистон истеъмол бозоридаги инфляция даражаси 4,2 фоизни ташкил этди ва бу МДҲ давлатлари орасида энг яхши кўрсаткичлардан биридир.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга Мурожаатномасида ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилаб берган, иқтисодиёт, саноат, энергетика, транспорт-коммуникация, хавфсизлик, ҳуқуқий тартиботни ривожлантиришни таъминлашга қаратилган. .
Муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Тожикистон давлат телерадиоканаллари орқали “Коҳи Сомон” давлат мажмуасидан тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.