Янги йил байрами муносабати билан Сўғдда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ярмаркаси ташкил этилди
Янги йил байрами арафасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Суғд вилояти марказида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада асосий маҳсулотлар, жумладан, гўшт, картошка, макарон, шакар, пиёз, сабзи, тухум, ун, гуруч, сабзавот ва мевалар, ширинликлар, нон кабилар бозор нархидан 30 фоизгача арзон нархларда сотилди.
Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода савдо йўлакларида бўлиб, аҳолининг сифатли ва нисбатан арзон маҳсулотлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат ярмаркасидан кўзланган мақсадни баҳолаб, келгусида бундай ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Аҳоли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасидан ўзларига зарур бўлган материалларни харид қилишдан мамнунлигини билдирди.