Афғонистонда учта ноҳукумат ташкилоти ёпилди

Муваққат ҳукумат аёлларнинг ишлаш учун қўйган тақиқлари сабабли ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “The Express Tribune” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, “Save the Children” халқаро ташкилоти, Норвегия қочқинлар кенгаши ва “CARE International” “Толибон” ҳукумати томонидан батафсил изоҳлар келгунга қадар ўз дастурларини тўхтатганликларини эълон қилишди.
“Афғонистондаги бизнинг ёрдамларимизга зудлик билан муҳтож бўлган болалар, аёллар ва эркакларга аёл ходимлари иштирокисиз самарали ёрдам бера олмаймиз”, дейилади ташкилотларнинг қўшма баёнотида.
Хорижий нодавлат, нотижорат ташкилотлари аёллар иштирокисиз 2021 йил августдан бошлаб муҳтож бўлган миллионлаб афғон аҳолисига ёрдам бера олмаган бўлардик, деб таъкидлашди.
АҚШдаги Халқаро қутқарув қўмитаси алоҳида баёнот билан чиқди. 1988 йилдан бери Афғонистонда ишлаб келаётган ноҳукумат гуманитар ташкилот биринчи марта ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганини айтди. Ташкилот аёл ходимлар меҳнатига таянишини таъкидлади. Унинг сафларида саккиз мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, уларнинг уч минг нафари аёллардир.
Ўтган шанба куни “Толибон” маъмурияти барча афғон ва хорижий ноҳукумат ташкилотларига аёллар ишини тўхтатишга буюрган эди.
ЎзА