2023-йил март ойида Фархор ноҳияси Бобосафол қишлоғидаги 28-мактаб ўқувчиларга ўз эшикларини очади
Фархор ноҳияси Гулшан қишлоқ фуқаролар йиғини Бобосафол қишлоғида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Қурилиш дирекцияси томонидан 28-сонли ўрта таълим муассасаси қурилган бўлиб, ҳозирда мактабда қурилиш ишлари давом этмоқда
27 декабр куни вилоят раҳбари Қурбон Ҳакимзода бир гуруҳ ҳамроҳлари билан Фархор ноҳиясига сафар қилиб, дастлаб ушбу таълим масканидаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
Маълум қилинишича, 28-сон умумий ўрта таълим муассасаси икки сменада 640 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, мазкур мактаб очилиши билан мазкур қишлоқда ўқувчилар учун ўриндиқ етишмаслиги муаммоси ҳал этилади.
Қурбон Ҳакимзода мактаб атрофини ободонлаштириш, қолган қурилиш ишларини ўз вақтида якунлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.