Футбол қироли оламдан ўтди
Бугун эрталаб дунё футбол мухлисларини қайғули хабар ҳайратда қолдирди. Ушбу қайғули хабар афсонавий собиқ футболчи, жаҳон футболи қироли Пеленинг вафоти бўлди.
Спортчининг аҳволи бирданига ёмонлашиб, собиқ футболчи охирги марта оиласи билан хайрлашди. Афсуски, бугун уч карра жаҳон чемпиони 82 ёшида вафот этди.
Шифокорлар Пелега қон айланишининг бузилишини ўз ичига олган умумий шиш ташхисини қўйишди ва у энди ўзига ғамхўрлик қила олмаслигини аниқладилар. Шундан сўнг Пеле бир неча бор кимётерапиядан ўтди, аммо улар ижобий натижа бермади.
Аввалроқ, 2021-йил сентябрида Пелега йўғон ичак шиши ташхиси қўйилган ва 2022-йилнинг апрел ойида касалхонага ётқизилган эди. Бундан ташқари, юракни алмаштириш операциясидан кейин буйрак ва простата билан боғлиқ муаммолар бор эди.