Тўққиз ойда Тожикистонга 685,3 минг сайёҳ келган
Жорий йилнинг тўққиз ойида республикага 685,3 минг нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 баробар кўпдир. Сайёҳлар асосан Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон, Беларус, Афғонистон, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Германия, Покистон, Канада, Корея, Франция ва бошқа хорижий мамлакатлардан келган.
Бу даврда маҳаллий сайёҳлар сони 322 658 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 85 475 кишига ёки 136 фоизга кўпдир. Шунингдек, туристик хизматларни юқори савияда кўрсатиш мақсадида шу даврда 100 дан ортиқ туристик инфратузилма объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Манбага кўра, қўмита сайёҳлик соҳасини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида туристик хизматлар рўйхатини кўпайтириш, соҳада кўрсатилаётган хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, терапевтик, экологик ва тиббий хизматларни кенг йўлга қўйиш бўйича ишларни кенгайтиришга қарор қилган.
Айтиш керакки, бугунги кунда халқаро ҳамжамият Тожикистонни очилмаган хазина деб атамоқда. Туризм соҳасидаги ваколатли давлат органининг саъй-ҳаракатлари мавжуд шарт-шароит ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда сайёҳлар сонини 1 миллиондан ортиқга етказишга қаратилган.