Тожикистон давлат тиллар институтида талабалари халқаро олимпиадада ғолиб чиқди

Сотим Улуғзода номидаги Тожикистон давлат тиллар институтида “Биз маданият яратамиз ёки маданият бизни яратади” мавзусида инглиз тили бўйича халқаро олимпиадада ғолиб бўлган талабалар ифтихорномалар билан тақдирланди. Бу ҳақда Тожикистон давлат тиллар институти матбуот котиби Доро Суҳробий “Овози Тожик ” радиоси мухбири Мирсаид Сатториянга маълум қилди.
Институт матбуот котибининг хабар беришича, ушбу олимпиада 2022-йил 1-декабр куни Россия Федерациясида онлайн тарзда ўтказилди. Танлов натижаси 10 декабр куни эълон қилинди ва шу тариқа юқорида қайд этилган талабалар ушбу танловда учинчи ўринни қўлга киритдилар.