Тожикистон ва Қатар ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди

Бугун, 2023-йилнинг 3-январ куни Тожикистон Республикасининг Қатардаги элчиси Ҳисрав Соҳибзода Қатар Давлати Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё мамлакатлари департаменти раҳбари Юсуф Султон Ларам билан учрашди.
Тожикистон Республикасининг Қатар Давлатидаги элчихонасига асосланиб “Овози Тожик ” радиоси хабар беришича, суҳбат чоғида Тожикистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларнинг устувор масалалари ва турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди.