Еврокомиссия Хитойга бепул COVID-19га қарши вакцина етказиб беришни таклиф этди
Еврокомиссия (ЕК) Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатиб турибди ва мамлакатга вакциналарни бепул етказиб беришни таклиф этди, деб маълум қилди ЕК вакиллари матбуот анжуманида.
«Биз Хитойда воқеалар ривожини кузатиб турибмиз», – дея таъкидлаган Иттифоқнинг матбуот котиби Дана Спинан.
«Хитойда коронавирус билан юзага келган вазият туфайли соғлиқни сақлаш бўйича еврокомиссар Стелла Кириакидес Европа Иттифоқининг бирдамлиги ва кўмагини таклиф қилиш учун хитойлик ҳамкасблари билан боғланди. Бу, шунингдек, ЕИнинг бепул вакцина етказиб беришини ҳам назарда тутади», – дея қўшимча қилинган хабарда.