Тожикистон ва Ислом тараққиёт банки ҳамкорликлари
Тожикистон ва Ислом тараққиёт банки «Гулистон-Фархор-Панж-Дўстий» автомагистралини реконструксия қилиш ва қайта тиклаш масалаларини муҳокама қилди.
Ушбу Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири, Тожикистондан Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг директори Завқи Завқизода ва Ислом тараққиёт банки делегацияси раҳбари Эмре Эсер ўртасида мулоқотда кўриб чиқилди.
Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигидан хабар берилди.
Завқи Завқизода «Гулистон-Фархор-Панж-Дўстий» автомобил йўли халқаро автомагистралнинг бир қисми эканлигини ва хорижий мамлакатлар йўлларига чиқиш учун яхши шароит яратишини таъкидлади.
– Ушбу йўналиш катта ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, йўловчи ва юк ташишни кенгайтириш, трансчегаравий савдо, туризмни ривожлантириш, транспорт товарлари ва хизматлари нархларини пасайтиришга ёрдам беради, – деди Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири З.Завқизода.
Мулоқотда Тожикистоннинг Ислом тараққиёт банки билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги йилдан-йилга ривожланиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланди.
Учрашувда Тожикистон миллий иқтисодиётининг бошқа устувор тармоқларини молиялаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.