Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда
Ўтган йили Тожикистонда 500дан ортиқ саноат корхона ва цехлари ишга туширилди, бу 2022 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ўсишига ёрдам берди. Бу ҳақида «Ховар» ТМАА хабар берди.
Янги ишлаб чиқариш қувватлари саноат ишлаб чиқаришининг 2022 йилда 43миллиард сомонийга ўсишига ёрдам берди. Маълум қилинишича, 2017 йилдан буён мамлакатимизда 1382та саноат корхона ва цехлари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ушбу даврда маҳаллий саноат маҳсулотлари тури 40 фоизга ошди.
Масъул идораларнинг маълумотларига кўра, сўнгги 30 йил ичида 2,5 мингта ишлаб чиқариш қуввати яратилган ва 2022 йилда уларнинг сони 2,8 мингга етган. Хабар қилинишича, 1991 йилда мамлакатда атиги 358та саноат корхонаси фаолият кўрсатган.