Тожикистон-Ўзбекистон муносабатлари муҳокамада
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан учрашув ўтказди.
Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик, ўзаро эришилган келишувларни амалга ошириш, иқтисодиёт, энергетика, транспорт, саноат, илму маориф, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.