Суғд вилоятининг 2022 йилдаги ривожланиш натижалари сарҳисоб қилинди
10 январ куни Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода раислигида ва мамлакат Бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода иштирокида иш йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органидан хабар берилди.
Йиғилишда 2022 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари таҳлил ва муҳокама қилинди.
Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода 2022 йилда давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсатини амалга ошириш ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида ҳамда вилоят шаҳар ва ноҳияларига иш сафарлари давомида берган топшириқ ва кўрсатмаларни бажариш мақсадида зарур чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этганини таъкидлади.
Тарихий сана – Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 30 йиллигини муносиб меҳнат ютуқлари билан кутиб олиш мақсадида “2030 йилгача давр учун Тожикистон Республикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” каби стратегик ҳужжатларнинг устувор йўналишлирини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Сўнгра вилоят раиси ўринбосари Даврон Зоҳидзоданинг 2022 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижаларига доир маъруза қилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт ва савдо, маориф ва соғлиқни сақлаш, ёшлар, спорт ва сайёҳлик, хотин-қизлар ва аҳолини иш билан таъминлан соҳаларига оид маълумотлар тақдим этилди.
Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ва мамлакат Бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода томонидан соҳалар ҳолати таҳлил қилиниб, Миллат пешвосининг навбатдаги Паёмида баён этилган дастур ва топшириқлар ижросини таъминлаш учун масъуллар зиммасига миллий иқтисодиётни устувор ривожлантириш, саноат корхоналари бунёд этиш ва замонавий технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қайта ишлаш саноати корхоналари, жумладан, аниқланган конлардан рангли металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш, дори воситалари ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ишга тушириш, шифобахш гиёҳларни кенг кўламда қайта ишлаш, безак тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳамда уларни хорижга экспорт қилиш, мавжуд иқтидорларни қайта тиклаш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, қишлоқлар, шаҳарчалар, аҳоли пунктлари, шаҳар ва ноҳиялар марказларининг ички ва боғловчи йўлларини қуриш ва янгилаш йўналишидаги ишларни кучайтириш, давлат молияси устуворлигини таъминлаш, бюджет даромадини кўпайтириш ва самарадорлигини ошириш, электрон шаклдаги давлат хизмат кўрсатиш ишларини яхшилаш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг негизида солиқ тўлаш жараёнига инсон омили таъсирини бартараф этиш, сайёҳлик хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш, давлат ва маҳаллий бюджет даромад қисмини бажариш, 2023 йилда юқори ҳосил етиштириш учун мустаҳкам асос яратиш, серҳосил уруғликлардан фойдаланиш, саноат ва ахборот-коммуникацион технологиялари, шунингдек, рақамли иқтисодиёт соҳалари мутахассисларини тайёрлаш даражаси ва сифатини ошириш, янги таълим бинолари қурилишини давом эттириш, тиббиёт муассасалари қурилиши ва хизмат кўрсатиш сифат ва даражасини яхшилаш, ўсмирлар ва ёшларни Ватанга садоқат ва умумбашарий қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ вазифалар юкланди.