Жиу-жицу бўйича Хитойда ўтказилган очиқ чемпионатда Меҳрож Камолов тўртта олтин медални қўлга киритди

13 январ куни тожикистонлик спортчи Меҳрож Камолов Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳрида жиу-жицу бўйича ўтказилган очиқ чемпионатда 4 та олтин медални қўлга киритди.
Мазкур чемпионат 6-8 январ кунлари ўтказилган бўлиб, Меҳрож икки вазнда жиу-жицу тури бўйича 80 килограмм ва Гран-при турида 82 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, ушбу икки вазнда 4 та олтин медални қўлга киритди.
Душанбе халқаро аэропортида Меҳрож Камоловни мамлакатимиз Жиу-Житсу федерацияси президенти Ражабали Турсунзода, дўстлари ва яқинлари, мухлислар ва журналистлар кутиб олдилар.