Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Непал Президенти Бидхя Деви Бҳандарига ҳамдардлик билдирди

Бугун Тинчлик миллий ва бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Непал Федератив Демократик Республикаси Президенти, муҳтарам Бидхя Деви Бҳандарига ҳамдардлик мактуби йўллади.
Мактубда:
“Алижоҳ хоним,
Непал лайнерининг ҳалокатга учраши оқибатида кўп инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди.
Ушбу мудҳиш фожианинг оғир оқибатлари муносабати билан Сизга ҳамда марҳумларнинг барча яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман”.