Қозоғистон уч ойга пиёз экспортини тақиқлади
Ташқи савдо сиёсати ва Иқтисодий ташкилотда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистондан пиёзнинг оммавий экспортига йўл қўймаслик ва унинг нархини барқарорлаштириш мақсадида 3 ой муддатга пиёз экспортини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2022 йилда бу мамлакатда пиёз ҳосилдорлиги 1,1 миллион тоннани ташкил этган. Қозоғистон аҳолиси йилига 3 баравар кам, ўртача 315 минг тонна истеъмол қилади.
Маҳаллий ҳокимият органларининг маълумотларига кўра, бугунги кунда ушбу мамлакатда пиёзнинг сертификатланган захираси 152,4 минг тоннани ёки ўтган йилги ҳосилнинг атиги 14 фоизини ташкил этади. Бу ҳажм янги ҳосилга қадар етарли, шунинг учун экспорт чекловларининг киритилиши қолган барча пиёзларни Қозоғистондан олиб чиқиш хавфини йўқ қилади.
Пиёз экспортини тақиқлашнинг фермерлар учун салбий оқибатларини минималлаштириш мақсадида бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан ижтимоий-хўжалик корпорациялари орқали барқарорлаштириш жамғармаларида, шунингдек, чакана савдо тармоқлари орқали тескари тартибда пиёз сотиб олишнинг турли механизмлари жорий этилмоқда.