Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллионга яқин тожикистонлик сайёҳ ташриф буюрган
Ўзбекистоннинг туризм соҳаси тикланмоқда, ўтган йили бу мамлакатга ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар сони 2,8 баробар ошди.
Маълумотларга кўра, 2022-йилда Ўзбекистонга саёҳат қилиш мақсадида 5,2 миллион нафар хорижий фуқаролар ташриф буюрган, бу ўтган йилга нисбатан 3,4 миллион киши ёки 2,8 баробар кўпдир.
Чет эллик сайёҳларнинг деярли учдан бир қисми Қозоғистон фуқаролари бўлди – 1551,1 минг киши. Шунингдек, Ўзбекистонга қўшни давлатлар: 1447,1 минг сайёҳ билан Тожикистон ва 1356,9 минг сайёҳ билан Қирғизистон ҳам сайёҳлик оқими бўйича кучли учликдан жой олди.
Россиядан келган сайёҳлар сони 567,7 минг кишини ташкил этди. Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 277 минг, жумладан Туркиядан 75,6 минг, Жанубий Кореядан 19,9 минг, Германиядан 17,7 минг, Ҳиндистондан 16,8 минг, АҚШдан 13,1 минг нафар сайёҳ келган.
Аввалроқ, 2023-йил 2-январдан Ўзбекистоннинг бешта аэропортида Тах Фреэ бурчаклари иш бошлагани, хорижлик сайёҳлар харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.