Тожикистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин 28 январ куни Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Тожикистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ва кўп томонлама давлатлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Озарбайжон муносабатларининг минтақавий ва жаҳон майдонидаги муҳим масалалари ҳам муҳокама қилинди.