Тожикистон ва Қирғизистон 2023 йилги тадбирларга юқори даражада тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди

Қирғизистон томонининг илтимосига биноан 28 январ куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашилди ва 2023-йилда режалаштирилган тадбирларга юқори даражада тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.