Тожикистон ва Туркия инновациялар соҳасида ҳамкорлик қилмоқда
2023-йилнинг 1-феврал куни Тожикистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчиси Ашрафжон Гулов Туркиянинг Илмий-техник тадқиқотлар кенгаши раиси, профессор Ҳасан Мандал билан учрашув ўтказди.
Тожикистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасига асосланиб “Овози тожик ” радиоси хабар беришича, учрашув чоғида инновацион, илмий-тадқиқот ва ишланмалар йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.