Тожикистон ва Россия терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тожикистон Республикаси Бош прокурори, адлия генерал-полковниги Раҳмон Юсуф Аҳмадзод Москва шаҳрида Россия Федерацияси Бош прокурори Игор Викторович Краснов билан учрашди.
Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси хабарига кўра, учрашув чоғида халқаро жиноий таъқиблар, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш бўйича икки давлат тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик самарадорлигини қайд этди.
Шу билан бирга, ёш мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.