Туркиянинг янги элчиси Музаффар Ҳусайнзодага ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди
Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусейнзода Туркиянинг Тожикистондаги элчиси этиб тайинланган Умут Аджордан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Манбага кўра, учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Туркия элчисини ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Тожикистондаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.