Францияда 16 йилдан буён яшириниб юрган ёлланма қотил қўлга олинди
Икки бор қотилликни амалга ошириб 16 йилдан буён қонун ҳимоячиларидан яшириниб юрган италиялик мафиоз Франциянинг Сент-Этьен шаҳрида қўлга тушди. Бу ерда у бошқа ном билан ресторан соҳибига айланган экан, деб хабар бермоқда Халқаро полиция ташкилоти (Интерпол).
Эдгардо Греко Италия жанубида Калабрияда ҳаракат қилаётган қудратли ндрангета жиноий гуруҳи билан алоқадор бўлган. 2006 йилда Греко ака-ука Бартоломеоларни ўлдирганликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Шу йили Греко Италиядан қочиб кетиб Францияда қўним топган.
Франс Пресс агентлигининг ёзишича, 63 ёшли Греко 2021 йил июнда Паоло Димитрио номини олиб Сент-Этьенда Caffe Rossini Ristorante емакхонасини очган ва ҳозиргача ишлаб келаётган бўлган.
Қудратли ндрангета жиноий гуруҳлар бирлашмаси асосан Италиянинг жанубий вилояти Калабрияда фаолият юритади. Мафия гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишдан ташқари, рэкет ва молиявий жиноятларни ҳам амалга ошириб келмоқда. Сўнгги пайтларда мазкур жиноий бирлашма энергетик ичимликлар контрабандаси ҳамда ноқонуний мигрантларни Европага олиб ўтиш йўналишини ҳам фаол ўзлаштирмоқда, дейилади хабарда.