Шаҳринавда қутқарувчиларни тайёрлаш маркази қурилишининг иккинчи босқичи бошланмоқда
Жорий йилда Шаҳринав ноҳиясида жойлашган қутқарувчиларни тайёрлаш маркази қурилишининг иккинчи босқичи, ғаввослар ва кинологлар тайёрлаш марказларидан фойдаланиш ишлари бошланади. Бу ҳақда 7 феврал куни Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг матбуот анжумани чоғида журналистларга маълум қилинди.
Маълум бўлишича, марказ қутқарувчиларни тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларни огоҳлантириш, олдини олиш ва бартараф этиш, хавф остида бўлган аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича илғор жаҳон тажрибасини ўрганишга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, мазкур марказ Марказий Осиёда ягона бўлиб, у табиий характердаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш йўналишида қутқарувчиларни тайёрлаш, касбий билимларини ошириш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашаётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йил 5-июл куни Душанбе шаҳрида Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти бюроси лойиҳаси доирасида Европа Иттифоқининг кўмаги ва молиялаштириши билан қутқарувчиларни тайёрлаш маркази қурилишининг биринчи босқичи якунланди.