ДЗЮДО. Душанбе шаҳрида катталар ўртасида Тожикистон чемпионати бўлиб ўтади
11-12 феврал кунлари Душанбе шаҳридаги Теннис саройи ва сув спорти мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасида Тожикистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтади.
Чемпионатда Тожикистон Республикасининг барча вилоятларидан етти жамоа ва 250 нафардан ортиқ полвон (230 нафар эркак ва 20 нафар аёл) иштирок этмоқда.
14 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар жаҳон ва минтақавий мусобақаларда иштирок этиш учун Тожикистоннинг дзюдо терма жамоасига киритилади.
Тожикистон дзюдо федерацияси таклифига биноан дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Расул Боқиев фахрий меҳмон сифатида таклиф этилди.