Телерадиоқўмитаси ходимлари учун уй-жой қурмоқда
Тожикистон Республикаси Ҳузуридаги радио ва телевидения комитети ишчилар учун уй қурмоқчи. Уни қуриш учун Сино ноҳиясидан 35 сотих ер майдони ажратилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитаси раиси Нуриддин Саид матбуот анжумани чоғида журналистларга маълум қилди.
Қайд этилган маълумотларга кўра, турар-жой биноси қурилишининг дастлабки лойиҳаси аллақачон тайёр. У 12 қават ва 144 хонадондан иборат бўлади.
– Тез орада қурилиш ишлари бошланади, қурилиш ишлари икки йил давом этиши кутилмоқда, – дейди Нуриддин Саид.