Жисмоний тарбия институтида миллий кураш факультети ташкил этилмоқда
Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб Тожикистон Жисмоний тарбия институтида миллий кураш факултети ташкил этилади. Шу муносабат билан матбуот анжуманида институт ректори Шоди Сафаров журналистларга маълум қилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ва Душанбе шаҳар раиси кўмагида бугун миллий курашимиз халқаро мақомга эга бўлди. Шу нуқтаи назардан институт ўқитувчилари курашнинг ушбу турини янада ривожлантиришга эътибор қаратиб, шогирдлар тарбияламоқда.
Шу билан бирга, Тожикистон Жисмоний тарбия институти бошқаруви кўмагида узоқ ва яқин давлатлар билан ташқи алоқалар зарур даражада йўлга қўйилгани, айни пайтда бу ерда 81 нафар талаба таҳсил олаётгани маълум қилинди. Улар доимий равишда республика миқёсидаги тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Юқорида айтиб ўтилганларга кўра, институтнинг дунё давлатларининг 38 та олий таълим муассасалари билан икки томонлама шартномалари мавжуд бўлиб, улар амалга оширилмоқда.