Наҷотдиҳандагони Тоҷикистон ба Туркия рафтанд
Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг ёрдам ходимлари зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатиш учун Туркия ҳудудига кириб келди. Қутқарувчилар ўзлари билан қутқарув ишларини олиб бориш учун зарур бўлган авария-қутқарув воситаларини олиб кетишди.
Манбага кўра, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Президент муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғига асосан Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг 50 нафар қутқарувчиси Туркияга жўнатилган.
Бу 50 кишининг барчаси фавқулодда вазиятлар ва қутқарув ишлари бўйича тайёргарлик, тажриба ва зарур кўникмаларга эга.
Ушбу жамоада юқори малакали мутахассислар, шифокор-жарроҳ ва малакали травматолог мавжуд.