Меркелга тинчлик мукофоти берилди
Германия Федератив Республикаси собиқ канцлери Ангела Меркелга ЮНЕСКО томонидан таъсис этилган тинчлик мукофоти топширилди.
Сиёсатчи 2015 йил Сурия, Ироқ ва Афғонистондан минглаб қочоқлар Европага кириб келиши билан боғлиқ инқирозни тартибга солишга қўшган ҳиссаси учун эътироф этилган.
Ушбу мукофот 1991 йилдан буён инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда тинчликни сақлашга салмоқли ҳисса қўшган институт ва ташкилотларга, шахсларга топширилади. 150 минг доллар пул ва олтин медаль билан тақдирланадиган совриндорлар орасида Испания қироли Хуан Карлос, АҚШ собиқ президенти Жимми Картер, Франция собиқ президенти Франсуа Олланд каби машҳур инсонлар бор.