Ташқи ишлар вазирининг Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашуви

2023-йилнинг 10-феврал куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Европа Иттифоқининг Тожикистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Раймундас Кароблисни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси ва ривожланиш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинди.