Осиё чемпионати: Тожикистон спортчилари бронза медалларини қўлга киритишди

Тожикистонлик спортчилар енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида 4х400 метрга эстафетада бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
10-12-феврал кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида қитъанинг 31 давлатидан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этган тадбир бўлиб ўтди. Мамлакатимизни ушбу чемпионатда 7 нафар – Илдар Аҳмадиев, Фаворис Музрапов, Леонид Пронзҳенко, Александр Пронженко, Муҳаммадризо Мирзозода, Мирсаид Мирзозода ҳимоя қилди.
Спортчиларимиз 60 м, 400 м, 800 м, 4х400 м эстафета бўйича мусобақаларда қатнашиб, фақат эстафетада учинчи ўринни эгаллади. Тожикистон терма жамоаси сафида Леонид Пронзҳенко, Александ Пронзҳенко, Муҳаммедризо Мирзозода ва Мирсаид Мирзозодалар бор эди.