Душанбе: Оналар куни катта нишонланади

Душанбе шаҳри раиси, муҳтарам Рустам Эмомали қарори билан Душанбе шаҳрида оналар куни катта шоду хуррамлик билан нишонланади. Шу муносабат билан Душанбе шаҳри ижроия органининг чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бу ҳақда Душанбе шаҳар ижроия органи маълум қилди.
Ушбу қарор оналар кунини юксак савияда нишонлаш, оналар мавқеига ҳурмат ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қадрлашга қаратилган.
Ушбу қарор асосида Душанбе шаҳрида бир неча учрашув ва анжуманлар, давра суҳбатлари ва маданий-кўнгилочар дастурлар ўтказилади, шу билан бирга хотин-қизлар учун байрам клублари ташкил этилади.