Тожикистонда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тизими тақдим этилди

Жаҳон савдо ташкилотининг бош қароргоҳи бўлган Женева шаҳрида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган ишчи йиғилишда мамлакатимиз тизими ва бу борадаги ютуқлар тақдим этилди. Тожикистон делегациясига Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Солеҳзода Ашурбой Абдувоҳид бошчилик қилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, тегишли давлат тузилмалари салоҳиятини ошириш мақсадида Тожикистонга техник ёрдам ва кўмак кўрсатиш таклиф этилди.
Учрашув якунида Тожикистон расмий делегацияси ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қайд этилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишга тайёрлигини билдирди ва мамлакат делегацияси томонидан тақдим этилган таклиф ташкилот томонидан қўллаб-қувватланди.