Тожикистон ва Россия университетлари рақамли технологиялар соҳасида мутахассислар тайёрлайди

Томск давлат университети вакиллари Россия ва Тожикистон Славян университетига ташриф буюришди.
Мазкур университет матбуот маркази хабарига кўра, меҳмонлар Тожикистон ва Россия Славян университети ректори Файзулло Машраб Қурбонали билан учрашиб, олий ўқув юртлари ҳамкорлигининг бир қатор масалалари ва йўналишларини муҳокама қилдилар.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад рақамли технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш вазифаси бўлган хорижий ҳамкор университетлар билан ахборот технологиялари бўйича Компетенсия марказларини ташкил этиш лойиҳасини кўриб чиқиш бўлди.
Томск давлат университети хорижий ҳамкор сифатида Тожикистон ва Россиянинг Славян университетини таклиф этиш ниятида экани қайд этилди.