Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ва ТБМВ раиси Алишер Мирзонободнинг телефон орқали мулоқоти

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ТБМВ раиси Алишер Мирзонабот билан кучли қор ёғиши ва қор кўчкиси юзасидан телефонда суҳбатлашди. Одамларнинг қурбон бўлишига ва мол-мулкига зарар етказилишига, Хоруғ шаҳрида содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш топшириғи берилди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги уч кун ичида ёғган кучли қор натижасида қорнинг баландлиги бир метрдан ошди ва Хоруғ шаҳрида қор кўчкиси содир бўлди.
Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Бош вазири, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбариятига табиий офат оқибатларини қисқа муддатларда бартараф этиш ва моддий ёрдам бериш бўйича аниқ топшириқ ва кӯрсатмалар берди.