Тожикистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятига амалий ташрифи доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштирди, саноат, қишлоқ хўжалиги, айниқса, пахтачилик, пиллачилик, боғдорчилик каби соҳаларда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириб, туризмни ривожлантириш юзасидан фикр алмашди. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Манбага кўра, йиғилишда қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Қўқон шаҳридаги “Индорама” корхонасида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларни Тожикистон вилоятларига экспорт қилиш янада кенгайтирилиши таъкидланган.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Фарғона вилояти ва Тожикистон театрларининг ўзаро бадиий гастрол сафарларини ташкил этишни зарур деб топдилар ҳамда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган олий касбий таълим муассасаларининг халқаро конференциясида вилоят олий мактаблари ректорларининг иштирокини таъминлашга келишиб олдилар.