Малайзиядан юқори даражадаги делегация БМТнинг 2023 йилги сув конференциясида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Тожикистон Республикаси ва Нидерландия элчилари Ардашер Қодирий ва Яаб Вернер, шунингдек, БМТнинг Малайзиядаги доимий координатори Карима Ал Корри хоним табиий ресурслар, атроф-муҳит ва иқлим вазири билан қўшма учрашув ўтказди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашувда Тожикистон ва Нидерландия элчилари БМТнинг 2023 йилги сув конференциясига тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот беришди ва Малайзия томонини бўлажак тарихий конференцияда тегишли даражада иштирок этишга, шунингдек, Ҳаракатлар кун тартибига мувофиқ мажбуриятларни олишга чақиришди.
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.