Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик мактуби
Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида содир бўлган табиий офат ва қор кўчкиси муносабати билан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин номидан ҳамдардлик мактубини олди ва унда шундай дейилади:
“Ҳурматли Эмомали Шарипович,
ТБМВ да юз берган табиий офат ва қор кўчкиси муносабати билан чуқур ҳамдардлигимни қабул қилинг.
Табиий офат оқибатида ҳалок бўлган инсонларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Ушбу табиий офатдан жабрланганларнинг тўлиқ ва ўз вақтида соғайиб кетишини тилайман”.