Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик мактуби

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ТБМВ да содир бўлган табиий офат ва қор кўчкиси муносабати билан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровдан ҳамдардлик мактуби қабул қилди ва унда шундай дейилган:
“Ҳурматли Эмомали Шарипович!
ТБМВ да қор кўчкиси оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени ва Қирғизистон Республикаси аҳолисини чуқур қайғуга солди.
2023-йил 15-февралдаги табиий офат туфайли яқинларини йўқотган Бадахшон вилояти аҳолисига ўз номимдан ва бутун Қирғизистон халқи номидан ҳамдардлигимни билдирмоқчиман”.