Сирожиддин Муҳриддин: Тожикистон Сурияга гуманитар ёрдам жўнатади

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон фармони билан Суриядаги кучли зилзила қурбонларига инсонпарварлик ёрдами жўнатилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин бугун матбуот анжумани чоғида айтиб ўтди.
– Яқин кунларда ушбу мамлакатга 50 тонна озиқ-овқат ва бошқа асосий эҳтиёжлар, қишки кийим-кечак, ҳимоя ниқоблари ва антисептик материаллардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилади, – дейди Сирожиддин Муҳриддин.
Эслатиб ўтамиз, Муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмон топшириғига асосан қишки кийим-кечак ва пойабзаллар, чодирлар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар, жун чойшаблар (кўрпалар), алюминий идиш-товоқлар, овқат идишлари тарқатилади.