Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди
Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида ТБМВ да юз берган қор кўчкиси натижасида юзага келган табиий офат муносабати билан қўшни давлат раҳбари Ўзбекистон томонидан марҳумларнинг яқинларига ҳамда Тожикистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Мулоқот давомида икки давлат раҳбарлари минтақавий муаммолар, айниқса, иқлим ўзгариши муаммолари ва унинг атроф-муҳитга таъсирининг олдини олиш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
Томонлар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг аниқ масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.