Тожикистон терма жамоаси март ойида ФИФА кунларида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
Хорватиялик мутахассис Петр Сегрт бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси март ойида ФИФА кунларида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Тожикистон терма жамоаси 25 март куни Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши майдонга тушади. Орадан 3 кун ўтиб, 28-март куни терма жамоамиз Ал-Қувайт шаҳрида Қувайт терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Тожикистон терма жамоаси учун бўлажак учрашувлар 2024-йил январ ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финал қисмига тайёргарлик босқичларидан бири ҳисобланади.