Тожикистон элчиси Дамашқ университети ректори билан учрашди
2023-йилнинг 20-феврал куни Тожикистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчиси Зубайдулло Зубайдзода Сурия Араб Республикаси Дамашқ университети ректори Муҳаммад Усама Ал-Жаббон билан учрашди.
“Овози Тожик ” радиосининг Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, учрашув чоғида Тожикистон Республикаси ва Тожикистон олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.