Суриянинг жабрланган халқига Тожикистон ёрдами юборилди

Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фармойишига кўра, кеча зилзила оқибатида жабрланган Сурия халқига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Моддий ресурслар агентлигининг “ Овози тожик” радиоси журналисти Мирсаиди Хайруллога маълум қилишича, инсонпарварлик ёрдами 50 тонна озиқ-овқат, жумладан, ун, ёғ, гуруч, шакар, макарон ва бошқа маҳсулотлардан иборат. Шунингдек, қишки кийим ва пойабзал, чойшаблар, антисептиклар ва дори-дармонларни ўз ичига олади.