Тожикистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
2023-йилнинг 21-феврал куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шараф Шерализоданинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё мамлакатлари бўйича департаменти бошлиғи Муҳаммад бин Абдулҳадий билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар иқтисодиёт ва савдо, сармоя, туризм, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.