Тожикистонлик талабалар Корея университетларида ўқишни давом эттиради

Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ҳакимзода Қурбон Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Донгсеок билан учрашди. Ҳакимзода Қурбон соҳа ривожи ва имкониятлари ҳақида маълумот бериб, фойдали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда “Овози тожик” радиоси Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар берди.
Келгусида юқори сифатли уруғлик, деҳқончилик техникасидан фойдаланиш, Корея тажрибасини ўрганишни йўлга қўйиш Тожикистон аграр университети талабалари таҳсил олиш йўналишида ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилгани таъкидланди.
Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Донгсеок Тожикистондаги қишлоқ хўжалиги соҳасини энг муҳим тармоқлардан бири сифатида баҳолади ва Корея Республикасининг Лойиҳалар доирасида келгусида қўллаб-қувватлашдан манфаатдорлигини билдирди.
Томонлар келгусида манфаатли ҳамкорликни тартибга солиш мақсадида Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Корея Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида Битим имзолашни мақсадга мувофиқ деб топдилар.