Тожикистон вакилининг БМТ бўлимидаги олий даражадаги конференцияда иштироки

“Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатларда алоқани мустаҳкамлаш ва иқлимга чидамли, кам углеродли транспорт тизимларига ўтишни жадаллаштириш” – ана шу ном остида Женевада давра суҳбати бўлиб ўтди. Тожикистон Республикасининг БМТ бўлимидаги доимий вакили Жамшед Ҳамидов Женевада бўлиб ўтган БМТ Ички транспорт қўмитасининг 85-сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Женевадаги ваколатхонаси хабар берди.
Жамшед Ҳамидов ўз нутқи чоғида ички транспорт соҳасида ҳукуматлараро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб, Тожикистоннинг стратегик мақсади доирасидаги коммуникация боши берк кўчадан чиқиш ва транзит мамлакатга айланиш бўйича миллий устуворликларни ифода этди.