Тожикистонлик курашчилар Тошкентга йўл олишди. Тожикистон терма жамоаси 41-Осиё кубогида иштирок этади
Тожикистон терма жамоаси 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогининг 41-турнирида иштирок этмоқда. Мусобақа Ўзбекистонда 1 март куни старт олади.
Тожикистон футбол федерациясининг хабар беришича, бу йилги Осиё Кубогида беларуслик мутахассис Олег Кубарев бошчилигидаги Тожикистон (У-20) терма жамоаси “С” гуруҳида Иордания, Уммон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан куч синашади. Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2023даги илк учрашувини 2 март куни Иордания термасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.
Кейин 5-март куни футболчиларимиз уммонлик тенгдошлари билан учрашса, 8-март куни гуруҳ босқичининг сўнгги турида турнир фаворитларидан бири – Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.