АҚШда Тожикистоннинг сайёҳлик имкониятлари тақдимоти

Техаснинг Остин шаҳрида ушбу штатда яшовчи тожиклар жамоаси томонидан маданий-кўнгилочар тадбир бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Республикасининг туристик имкониятлари тақдим этилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси маълум қилди.
Маданий тадбирда 25 дан ортиқ давлат иштирок этиб, тожик халқи маданияти билан яқиндан танишди. Унда миллий зардўзлик ва каштачилик маҳсулотлари, маҳаллий маҳсулотлардан тайёрланган эсдалик совғалари, саёҳат буюмлари намойиш этилди.
Якунда барча иштирокчиларга, 300 дан ортиқ кишига миллий таомлар тортилди.