Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин Тожикистонга келади.

2-3 март кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустиннинг Тожикистон Республикасига ташрифи режалаштирилган.
Сафар чоғида, 2-март куни Михаил Мишустин Тожикистон ва Россия минтақалараро ҳамкорликнинг 9-конференцияси ва бизнес форумида иштирок этиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу ташриф доирасида юқори даражадаги ҳукуматлараро учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Айтиш жоизки, Россия Федерацияси Тожикистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда Тожикистонга 26,4 миллион рубл миқдоридаги Россия капитали кириб келган. Шунингдек, Тожикистонда Россия сармояси иштирокида ўнлаб қўшма саноат корхоналари, турли инфратузилмалар, хусусан, таълим муассасалари барпо этилди.